Евро-2024 нимчоракфинали доирасидаги учинчи кунги баҳсда Франция Белгияга қарши саф тортди.
Учрашувнинг 85-дақиқасида Коло-Муанининг зарбасидан кейин тўп Вертонгендан ўз дарвозасига йўл олди – 1:0. Бу турнирдаги 9-автогол бўлди.
Шу тариқа, Франция Белгияни минимал ҳисобда мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди. Франция бу босқичда 6 июл куни Португалия – Словения ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.
Евро-2024. 1/8 финал
Франция – Белгия 1:0