Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Давлат департаменти хавотирга тушиб қолди

АҚШ Давлат департаменти хавотирга тушиб қолди

Давлат департаменти Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Москвага ташрифидан хавотир билдирди ва бу сафар Украина можаросини ҳал қилишга ёрдам бермайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда хорижий ОАВга АҚШ ТИВ вакили маълум қилди.

«Биз Бош вазир Орбаннинг Москвага сафар қилишни танлаганидан хавотирдамиз, бу тинч йўл билан келишувга эришишга ҳисса қўшмайди ва Украина суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини тарғиб қилишга тескари самара беради», — деди Давлат департаменти матбуот хизмати.

Шунингдек, «Россия Украина ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиб кетиш орқали бугун Украинадаги урушни тугатиши мумкин» дея таъкидланди.

5 июль куни Путин ва Орбан Кремлда 2,5 соатдан ортиқ давом этган музокаралар ўтказди.

Киритилди: 12:07 06.07.2024. Ўқилди: 11599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!