Франция ўнг қанот етакчиси Марин Ле Пен сайловда ғалаба қозонган тақдирда, Украинага француз қуроллари билан Россия ҳудудини нишонга олишга рухсат бермаслигини айтди.
"Агар мен сайловда ғалаба қозонсам, Украинага узоқ масофали француз қуроллари билан Россия ҳудудини ўққа тутишни тақиқлаб қўяман", — деган у.
Франциядаги парламент сайловларида Марин Ле Пеннинг "Миллий бирлашув" партияси ғалаба қозониш учун катта имкониятга эга.