Кеча, 14 июнь куни Германия яшил майдонларида футбол бўйича 17-Европа чемпионати баҳслари старт олди.
Дастлаб мезбонлар Шотландия терма жамоаси билан баҳс олиб бориб, 5:1 ҳисобида зафар қучди.
Бугун, 15 июнь куни "Евро-2024"нинг 1-тур ўйинлари давом эттирилади. “A” гуруҳининг иккинчи ўйинида Венгрия терма жамоаси Швейцария билан баҳс олиб борса, “B” гуруҳида Испания-Хорватия ва Италия-Албания ўйинлари бўлиб ўтади.
Венгрия-Швейцария ўйини Тошкент вақти билан соат 18:00 да, 1-турнинг марказий ўйини сифатида қаралаётган Испания-Хорватия баҳси эса соат 21:00 да бошланади. Италия-Албания баҳси соат 23:59 га белгиланган.
Маълумот учун:" Евро-2024" баҳслари 14 июлга қадар давом этади. 6 та гуруҳда 1-2 ўринни қўлга киритган жамоалар ва 3-ўринни банд этган энг яхши 4 та жамоа нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритади.