Европа чемпионатида 2-тур баҳслари якунланди.
Е гуруҳида Белгия Тилеманс ва де Брюйненинг голлари эвазига Руминия устидан ишончли ғалабага эришди.
Натижада сўнгги тур олдидан гуруҳдаги барча жамоалар ҳисобида 3 очкодан бўлди. 3-турда Белгия Украинага қарши, Руминия Словакия билан баҳс юритади.
Евро-2024. Е гуруҳи. 2-тур
Белгия — Руминия 2:0
22 июн, «Рейн Энерги»
Голлар: Тилеманс (2), де Брюйне (80).