Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

ЕТТБ билан ҳамкорликда 815 миллион евролик 8 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда

ЕТТБ билан ҳамкорликда 815 миллион евролик 8 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Ҳаргитай билан музокаралар ўтказди.

Суҳбатда ЕТТБ иштирокидаги жорий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёни ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг май ойи бошида ЕТТБ билан биргаликда Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини юқори даражада ўтказиш бўйича ташкилий масалалар юзасидан келишиб олинди.

Қайд этиш лозим, ЕТТБ портфелига сув таъминоти ва оқова сувларни тозалаш, энергетика, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти, транспорт, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳаларида умумий қиймати 391,3 миллион евролик 16 та якунланган лойиҳа, шунингдек, умумий қиймати 3 миллиард евро бўлган 15 та ҳозирги кунларда амалга оширилаётган лойиҳа киради.

Шу билан бирга, сув таъминоти, таълим, энергетика, йўлларни реконструция қилиш, транспорт ва қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаларида 815 миллион евролик 8 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Киритилди: 10:48 16.04.2024. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!