Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эътиборсизликдан қачонгача истеъмолчи жабр кўради?

A A A
Эътиборсизликдан қачонгача истеъмолчи жабр кўради?

Каттақўрғон туманининг “Андоқсой” маҳалласида яшовчи Тоҳир Азимов “Туман электр таъминоти” корхонаси кассасига электр тўлови учун амалга оширган тўловлари бошқа ҳисоб рақамига ўтиб кетади.

Ана шу эътиборсиз туфайли истеъмолчининг бормаган жойи, учрашмаган одами қолмади. Аммо бирон жойда унинг муаммосини ҳал этиб берадиган мард топилмади. Шунда “чиқмаган жондан умид деганларидек“ Тоҳир Азимов арзномалари эътиборсиз қолаётгани хусусида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот, ахборот, жамоатчилик билан ишлаш ва хорижий алоқалар бўлими томонидан маълум қилинишича, мазкур ариза тегишлилиги бўйича, Самарқанд вилоят ҳудудий бирлашмасининг Каттақўрғон туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Англашилмовчилик туфайли, аниқроғи, электр таъминоти корхонаси ходимининг уқувсизлиги оқибатида келиб чиққан муаммо туман жамияти мутахассисининг аралашуви билан ижобий якун топди. Бошқа абонент ҳисоб рақамига ўтказиб юборилган маблағ истеъмолчининг ҳисобига тушириб берилди.

Manba: xs.uz

Киритилди: 18:51 03.07.2018. Ўқилди: 2027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!