Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Етакчи ишлаб чиқарувчилар иштирокида ярмаркалар ташкил этилади

Етакчи ишлаб чиқарувчилар иштирокида ярмаркалар ташкил этилади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари 2018 йилдан бошлаб етакчи ишлаб чиқарувчилар иштирокида бир йилда икки маротаба ярмаркалар ташкил этади ва улар доирасида қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш учун шартномалар февраль-март ойларида жорий йил учун, сентябрь-октябрь ойларида келгуси йил учун тузилади.

Ушбу шартномалар якуни ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига жорий йилнинг 1 апрели ва 1 ноябридан кечиктирилмасдан ахборот тақдим этилади.

Қишлоқ хўжалиги техникасини олишда унинг қийматининг 20 фоизи аванс сифатида харидорлар маблағлари ҳисобидан, 60 фоизи махсус жамғарма томонидан молиялаштирилади.

Manba: gazeta.uz

Киритилди: 11:53 16.09.2018. Ўқилди: 1118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!