Эстония аҳолисининг деярли 40 фоизи Россия мамлакатга бостириб кириши мумкинлигига ишонишади. Сўровномаларга кўра, аҳолининг катта қисми ватанини ҳимоя қилишга тайёр. Эстонияда бор-йўғи 6500 нафар профессионал ҳарбий хизматчи бор, шунинг учун ҳам мамлакат бу ўринда Эстония Мудофаа Лигаси (Кайтселийт) аъзолари каби захирадаги аскар ва кўнгиллиларга таянади.
Мудофаа лигаси кўнгиллилари — ишчилар, ўқитувчилар, шифокорлар дам олиш кунлари машғулотларга чиқишмоқда. Уларга машқлар давомида улар эвакуация сценарийлари, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиш ўргатилмоқда.