Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эстонияда COVID-19 беморлари учун карантин талаблари 2020 йилнинг охиригача узайтирилди

Эстонияда COVID-19 беморлари учун карантин талаблари 2020 йилнинг охиригача узайтирилди

Эстония ҳукумати COVID-19 билан касалланганлар ва улар билан мулоқотда бўлганлар учун карантин талабларини 2020 йилнинг 31 декабригача узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, COVID-19 билан касалланган беморлар ташхис қўйилганидан бошлаб тузалгунигача доимий яшаш жойидан чиқиши мумкин эмас. Тиббиёт ёки полиция ходимининг кўрсатмасига асосан тиббий мақсадлар ёки инсон ҳаётига хавф соладиган фавқулодда вазиятларда истиснога йўл қўйилиши мумкин.

Меҳмонхоналар ёки мамлакатга келган хорижликлар учун меҳмон уйлари ҳам доимий яшаш жойи ҳисобланади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эстонияда пандемия бошидан буён коронавирус билан касалланиш бўйича 3315 та ҳолат қайд этилган, 64 нафар бемор вафот этган, 2564 киши касалликдан тузалган.

Аввалроқ Арманистонда коронавирус сабабли 2021 йилнинг 11 январигача карантин эълон қилинганди.


 

 

Киритилди: 21:01 30.09.2020. Ўқилди: 1140 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!