Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эстония Россия билан чегарасини ёпиши мумкин

Эстония Россия билан чегарасини ёпиши мумкин

Эстония ўз фуқароларини Россияга ҳар қандай саёҳат қилишдан огоҳлантирди ва мамлакат ҳукумати муҳожирлар оқимидан хавотирлар туфайли Россия билан чегарани вақтинча ёпиши мумкинлигини билдирди. Бу ҳақда Эстония Ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна маълум қилди.

Эстония Ташқи ишлар вазирлигига кўра, мамлакат Россиядан бўладиган миграция босими туфайли қисқа вақт ичида чегара пунктларини вақтинча ёпиши мумкин.

“Энди Россияга бормаслик тавсия этилади”, дейди Маргус Цахкна.

Унинг тушунтиришича, агар Эстония чегарасини вақтинча ёпса, ҳозир Россияда бўлганлар қайтиб кела олмайди.

Маълумот учун, Эстония ва Россия ўртасидаги чегара узунлиги 333 километрни ташкил этади. Чегарада олтита очиқ назорат-ўтказиш пункти мавжуд.

Киритилди: 10:22 01.12.2023. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!