Тошкентнинг 4 та тумани: Яшнобод, Миробод, Бектемир ва Учтепа туманларининг айрим жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, таъмирлаш ишлари сабабли эртага Яшнобод, Миробод туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Сергели тумани Бешкент кўчасида жойлашган юқори босимли газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг ЕОGQХ томонидан амалга ошириш режалаштирилган.
Шу туфайли 10 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан аҳоли истеъмолчилари:
Шунингдек, улгуржи истеъмолчилар:
Бундан ташқари, Миробод тумани Хушнуд кўчасидаги д-108 миллиметрли юқори босим газ қувурига КИ-СТГ-650/108 русумли газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Мирободтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган. Шу сабабли 10 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан:
Шу билан биргаликда, Учтепа тумани “Фозилтепа” МФЙдаги газ босимини меъёрлаш мақсадида, Изза кўчасидаги ўрта босим газ қувурларини ҳалқалаш ва авария тиклаш ишлари “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФнинг “Учтепатумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан амалга ошириш режалаштирилган. Шу туфайли 10 март куни соат 10:00 дан 15:00 га қадар туманнинг “Фозилтепа” МФЙдаги жами 220 та уй хўжалигида ҳамда ҳудуддаги 18 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Етказилаётган ноқулайликлар учун Ҳудудгаз Пойтахт газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.