Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан 14 сентябр куни пойтахтдаги бир нечта кўча ёпилишини маълум қилди.
Ёпиладиган кўчалар:
-
Чилонзор кўчаси — Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;
-
Алишер Навоий шоҳкўчаси — Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;
-
Пахтакор кўчаси — Навоий шоҳкўчаси ва «Пахтакор» стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.