Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эртага арафа, рўза тутишни унутманг!

Эртага арафа, рўза тутишни унутманг!

Эртага, 19 июль душанба зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:26
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57
Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Киритилди: 20:45 18.07.2021. Ўқилди: 6006 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!