2025-йил 1-июндан бошлаб Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визасиз саёҳат тўғрисидаги битим кучга киради. Эндиликда икки давлат фуқаролари ҳар бир сафар учун 30 кунгача ва олти ой давомида умумий 90 кунгача визасиз саёҳат қилишлари мумкин .
❗️Муҳим маълумотлар:
• Визасиз режим фақат сайёҳлик, шахсий ва ишбилармонлик сафарлари учун амал қилади
• 30 кундан ортиқ қолиш учун олдиндан виза расмийлаштириш зарур
• Ишлаш, ўқиш ва медиа фаолияти визасиз тартибга кирмайди
• Гонконг ва Макауга сафарлар аввалгидек тартибда амалга оширилади
Авиачипталар booking.uzairways.com сайтида, иловамизда, Uzbekistan Airways Sales филиали ёки авиакомпания агентларидан мавжуд,- дейилади хабарда.