Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эроннинг янги олий раҳнамоси АҚШ билан музокаралар ўтказилишини маъқуллади

Эроннинг янги олий раҳнамоси АҚШ билан музокаралар ўтказилишини маъқуллади

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббас Аракчи АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткоффга ислом республикасининг янги олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий Америка томони билан музокаралар ўтказилишини маъқуллагани ҳақида маълум қилди.

Бундай даъвони маълумотли манбага таянган ҳолда Исроилнинг «Ynet» нашри келтирмоқда. Қайд этилишича, Аракчи Эрон ўз талаблари бажарилган тақдирда, ушбу жараённи тезроқ якунлаш ниятида эканини Америка томонига тушунтирган.

Киритилди: Бугун 15:52. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!