Эроннинг Исроил ҳудудига ракета ҳужумлари пайтида Исроил разведка хизмати Моссад штаб-квартираси зарар кўрмади, деб хабар бермоқда Axios портали.
Нашр манбаларига кўра, бу йўналишда учаётган ракеталар Исроил ва Америка ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан муваффақиятли тутиб олинган.
"Моссад штаб-квартирасига ўнлаб Эрон ракеталари учирилди, бироқ улардан бирортаси ҳам мажмуага тегмади", — дея аниқлик киритади нашр Исроил ҳарбийларига таяниб.