Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эроннинг Тошкентдаги элчихонасида президент сайлови иккинчи босқичи бўлиб ўтди

Эроннинг Тошкентдаги элчихонасида президент сайлови иккинчи босқичи бўлиб ўтди

Бугун Эрон Ислом Республикасида ҳамда мамлакатнинг хорижий давлатларда очилган сайлов участкаларида президент сайловининг иккинчи босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасида вақтинча яшаб турган эронликлар ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси биносида очилган овоз бериш масканига келиб, икки номзоддан бирига овоз беришди.

Эрон конституциясига кўра, президент сайловининг биринчи турида 50 фоиздан кўп овоз олган номзод мамлакат раҳбарлигига сайланган ҳисобланади. Ҳеч бир даъвогар етарли натижани қайд эта олмаса, ғолиб энг кўп овоз тўплаган икки номзод иштирокидаги иккинчи босқич якуни бўйича аниқланади.

Киритилди: 23:37 05.07.2024. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!