Хондабдаги оғир сув ишлаб чиқариш заводи жиддий зарар кўрди ва энди ишламаяпти.
Бу ҳақда Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (МАГАТЭ) маълум қилди.
"МАГАТЭ 27 март куни ҳужумга учраган Хондабдаги оғир сув ишлаб чиқариш заводи жиддий зарар кўрганини ва энди ишламай қолганини тасдиқлади", дейилади агентлик баёнотида.
МАГАТЭ шунингдек, бинода ҳеч қандай ядровий материаллар топилмаганлигини таъкидлади.