Бугун 7 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эроннинг Минаб шаҳридаги қизлар мактабига зарба АҚШ кучлари томонидан берилган бўлиши мумкин

Эроннинг Минаб шаҳридаги қизлар мактабига зарба АҚШ кучлари томонидан берилган бўлиши мумкин

Бу ҳақда АҚШнинг икки расмийси дастлабки тергов хулосаларига асосланиб Reuters'га маълум қилди.

Ушбу ҳужум оқибатида 150 нафар ўқувчи қиз ҳалок бўлган.

Манбаларга кўра, ҳарбий терговчилар ҳозирча айнан қандай ўқ-дори ишлатилганини, айнан ким зарба бериши мумкинлигини ва нима сабабдан мазкур объект нишон бўлганини аниқламаган.

Шу билан бирга, улар янги маълумотлар АҚШдан жавобгарликни олиб ташлаши ва бошқа томонни кўрсатиши мумкинлигини ҳам истисно қилмайди.

“Мактаб, касалхона ёки бошқа фуқаролик объектига қасддан зарба бериш халқаро гуманитар ҳуқуқда ҳарбий жиноят сифатида баҳоланиши мумкин. Агар АҚШнинг алоқадорлиги тасдиқланса, бу ҳодиса Американинг Яқин Шарқдаги ўнлаб йиллик ҳарбий амалиётлари давомида тинч аҳоли ўлимининг энг оғир ҳолатларидан бирига айланиши мумкин", деб ёзмоқда агентлик.

Киритилди: 19:26 06.03.2026. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!