Бу ҳақда Mehr агентлиги маълум қилди.
Байрутнинг жанубий чеккасида пейжерлар портлади.
Маълумотларга кўра Ливанда пейжерларнинг портлаши оқибатида камида 150 киши турли даражада жароҳат олди
Associated Press'нинг хабар беришича, “Ҳизбуллоҳ” вакиллари бунда Исроилни айбламоқда.
Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, пейжерлар Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ” ҳаракати аъзолари томонидан ўзаро алоқа ва бошқа мақсадларда энг кам сезгир бўлган ёпиқ алоқа тизими сифатида фойдаланилади.
Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ