Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эроннинг жавоби Исроилнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ

Эроннинг жавоби Исроилнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ


Эрон президенти Масуд Пезешкиан Теҳрондаги вазирлар маҳкамаси йиғилишида сўзлаган нутқида Эрон ҳар қандай ҳужумга жавоб беришини айтди. Бироқ, у жавоб даражаси ва шакли Исроилнинг позициясига боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар Исроил ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, сулҳга рози бўлса, Эрон чекланган реакция эҳтимолини кўриб чиқишга тайёр.

Пезешкян минтақада агрессия билан боғлиқ вазият кучайиб бораётганини таъкидлади. Унинг эслатишича, Қўшма Штатлар ва Европа етакчилари Эрон Теҳронда Хамас етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши учун ўч олишдан тийиладиган бўлса, Ғазода сулҳ тузишга тайёрлигини маълум қилган.

«Ҳукуматимизнинг биринчи кунидаёқ Ҳанияга суиқасд уюштириб, уруш қўзғатмоқчи бўлган сионистик режим эди. Биз баъзи давлатлар маслаҳатига кўра, сулҳ ўрнатиш, бегуноҳ аёллар ва болалар ўлдирилишини тўхтатиш умидида вазминлик кўрсатган бўлсак ҳам, Исроил ўз жиноятларини янада кучайтирди», — деди Пезешкян.

Аввалроқ Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаий Исроил ва АҚШни Эрон ва унинг иттифоқчиларига қарши ҳужумлари учун «зарарли жавоб» билан таҳдид қилган эди.

«Душманлар, хоҳ сионистик режим [Исроил] бўлсин, хоҳ Қўшма Штатлар бўлсин, Эрон, Эрон халқи ва қаршилик фронтига қарши ҳаракатлари учун албатта қаттиқ жавоб олади», деди Хоманаий Эрон давлат матбуоти томонидан тарқатилган видеомурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, 26-октабрга ўтар кечаси Исроил Эрон ҳарбий объектларига ракета ҳужуми уюштирган эди. ОАВ маълумотларига кўра, баллистик ракета дастурининг асосий қисмлари шикастланган ва Россиянинг учта С-300 зенит-ракета комплекси йўқ қилинган. Исроил ҳужуми 1-октабр куни Исроилга уюштирилган оммавий ҳужумга жавобан бўлиб, Эрон 200 баллистик ракетани учирди. Эроннинг 1-октабрдаги ҳужуми, ўз навбатида, Теҳроннинг Суриядаги Эрон дипломатик ваколатхонасига қилинган ҳужумга жавоби бўлди.

Эрон томони ракета ишлаб чиқаришга етказилган зарар ҳақидаги маълумотларни рад этади. Парламент комиссияси аъзоси Аболфазл Зоҳреванднинг айтишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Исроилнинг деярли барча қирувчи ва учувчисиз учоқларини уриб туширган. Айни пайтда ИРНА агентлиги тўрт нафар эронлик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади.


Киритилди: 23:04 04.11.2024. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!