15 июнга ўтар кечаси Эрон томонидан ўққа тутилиши оқибатида яраланган Исроил фуқаролари сони 240 нафарга етди. Бу ҳақда Исроилнинг Сhannel 12 телеканали хабар бермоқда.
"Исроилнинг марказий қисмида Эрон ракеталаридан яраланганлар сони 240 нафарга етди", — дейилади хабарда.
Телеканал шунингдек, ўнлаб одамлар бинолар вайроналари остида қолиб кетганини маълум қилди. Уларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.