Эрон Дамашқдаги элчихонасини «керакли шартлар», жумладан, ходимлар хавфсизлиги ва бинолар хавфсизлигини таъминлашга эришилиши биланоқ қайта очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда сешанба куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бакай маълум қилди.
Унинг аниқлик киритишича, ҳозирданоқ тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда ва вазият имкон берса тезлашади.
Сурия пойтахти қуролли мухолифат томонидан босиб олиниб, Башар ал-Ассад режими ағдарилганидан кейин элчихона вақтинча ёпилди.
Душанба куни эрталаб Эроннинг Суриядаги элчиси Ҳусайн Акбарий элчихона биноси талон-тарож қилиш хавфи борлиги сабабли миссия ходимлари вақтинча Байрутга кўчирилганини айтди.