Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эронликлар Трампга ҳужум қилмоқда

A A A
Эронликлар Трампга ҳужум қилмоқда

АҚШ Олий суд ҳайъати бир неча эронликни Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампнинг сайловолди штабига ҳакерлик ҳужуми уюштирганликда айблади. Бу ҳақда Politico газетаси манбаларга таяниб хабар берди.

Уларга кўра, 26 сентябрь куни бир неча кишига нисбатан айблов эълон қилинган, уларнинг исм-шарифлари ва айбловлари очиқланмаган.

18 сентябрь куни Миллий разведка, Федерал қидирув бюроси ва Инфратузилма ва киберхавфсизлик агентлиги директори идораси эронлик хакерлар гўёки Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампнинг сайловолди штаб-квартирасидан ички ҳужжатларни ўғирлаб, оммавий ахборот воситалари ва Байденга алоқадор шахсларга юборганини маълум қилди.

Киритилди: 16:00 27.09.2024. Ўқилди: 1388 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!