Бугун 2 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрондаги ўзбекистонликлар Туркманистон орқали олиб чиқилади

Эрондаги ўзбекистонликлар Туркманистон орқали олиб чиқилади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали мамлакатимизга қайтаётган фуқароларимизга ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда.

Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ва ваколатли ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси билан доимий алоқа ўрнатилган. Фуқароларимизни «Сарахс» Туркманистон–Эрон чегара назорат-ўтказиш пунктида кутиб олиш учун Элчихона ходимлари ва автомашиналари сафарбар қилинган.

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонаси ходимларининг алоқа маълумотлари:

+993 64 78-04-44 – Жасур Ашуров

+993 64 99-34-58 – Жамшид Буриев

+993 62 20-49-56 – Жасур Ахмедов (консул).

Киритилди: Бугун 20:20. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!