Эроннинг Сирик шаҳридаги тўй маросимига уюштирилган АҚШнинг зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар сони беш кишига етди.
Бу ҳақда Ҳормозгон Тиббиёт фанлари университети хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 22 ёшли Осиё Моллайинежод бугун тушдан кейин олган жароҳатларидан вафот этди ва қурбонлар сони беш кишига етди.
Бундан ташқари, 70 киши жароҳат олди, уларнинг аксарияти аллақачон уйига юборилган, аммо баъзиларининг аҳволи оғир. Шунинг учун, қурбонлар сонининг кўпайишини истисно қилиб бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон соғлиқни сақлаш вазири Муҳаммад Ризо Зафарганди АҚШнинг Ҳормуз бўғозидаги позицияларга берган зарбалари натижасида 18 киши ҳалок бўлганини ва 100 дан ортиқ киши яраланганини маълум қилди.