Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрондаги намойишлар фонида интернет тўлиқ ўчирилди

Эрондаги намойишлар фонида интернет тўлиқ ўчирилди

Ахборот агентлиги бу ҳақда тармоқ ҳолатини кузатувчи NetBlocks хизмати маълумотига таяниб хабар берди.

Эронда интернетнинг блокланиши ҳукуматга қарши норозилик намойишлари давом этаётган бир вақтда содир бўлди. Эрон ҳукумати интернет ўчирилиши сабаблари бўйича расмий изоҳ берилмаган.

Reuters манбаларига кўра, Теҳрон, Машҳад ва Исфаҳон каби йирик шаҳарларда намойишчилар яна кўчаларга чиққан ва мамлакатнинг диний етакчиларига қарши шиорларни айтишмоқда. Ижтимоий тармоқларда айрим шаҳарларда намойишчилар 1979 йилги Ислом инқилоби чоғида ағдарилган Эроннинг сўнгги шоҳини ўғли Ризо Паҳлавийни қўллаб-қувватловчи шиорлар айтгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

Бундан бир кун аввал Паҳлавий Х тармоғи орқали қилган видео мурожаатида эронликларни “Оятуллоҳлар режими”га қарши янги норозилик акцияларига чақирган эди. Бироқ Эрон давлат оммавий ахборот воситалари шаҳарлардаги вазият тинч эканини таъкидламоқда.

Киритилди: 16:51 09.01.2026. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!