Бир неча йил аввал Эронда ташкил этилган Исроилга қарши кураш бўлими бошлиғи яҳудий давлати разведка агентлиги - Моссад агенти бўлиб чиқди. Бу ҳақда Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод маълум қилди, дея хабар беради Ҳаберлер нашри .
«Биз Исроилга қарши бўлинмани яратдик ва уни бошқарган шахс Моссад агенти бўлиб чиқди», деди сиёсатчи.
Аҳмадинажод бу баёнотни Эронда, Ливанда жойлашган Ҳизбуллоҳ шиа ташкилоти раҳбари Ҳасан Насруллоҳ тугатилиши фонида Исроил жосуслари ҳақида кўпроқ гапира бошлаганидан кейин айтди.