Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган 3 киши осиб ўлдирилди

Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланган 3 киши осиб ўлдирилди

2025 йил 25 июн куни тонгда Эрон ҳукумати Исроил махсус хизматлари — «Моссад» фойдасига жосусликда айбланган 3 фуқарони қатл этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳукумат маълумотига кўра, жазо этилган шахслар «Моссад» томонидан ёлланган ва Эрон ҳудудига махсус ускуналарни ноқонуний йўллар билан олиб киришда иштирок этган. Бу ускуналар кейинчалик Эрондаги юқори даражали шахсларга суиқасдларда қўллангани айтилмоқда.

BBC ёзишича, шунга ўхшаш айбловлар билан бир неча кун олдин яна 2 киши қатл этилган. Ирано-исроил уруши бошланганидан бери, Исроил билан алоқада бўлишда гумон қилинган 700 нафардан зиёд шахс қўлга олинган.

Исроил 13 июн куни Эронга ҳужум қилиб, бу билан Эрон ядровий дастурини йўқ қилиш ва муҳим олим ҳамда ҳарбий раҳбарларни нишонга олишни мақсад қилганини маълум қилган. Эрон жавоб тариқасида Исроил ҳудудини ўққа тутган. 22 июн куни АҚШ ҳаво кучлари Эрон ядровий иншоотларига зарба берган. 24 июн куни томонлар оташкесимга эришган: Исроил ўз мақсадларига эришганини, Эрон эса ҳужумларни муваффақиятли қайтарганини маълум қилди.

Киритилди: 11:02 26.06.2025. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!