Бугун 13 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон Зангезур йўлагининг АҚШ назоратига ўтишига қарши

Эрон Зангезур йўлагининг АҚШ назоратига ўтишига қарши

Бу ҳақда Эрон олий етакчисининг маслаҳатчиси Али Акбар Велоятий маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Зангезур йўлагининг Вашингтон назоратига ўтиши Жанубий Кавказдаги геосиёсий вазиятни ўзгартиради, Эрон чегараларида хавфсизликка таъсир қилади, мамлакатни шимол ва ғарбда изоляцияга олиб келади ҳамда NATO'нинг минтақада бўлиши учун шароит яратади.

"Бу Эрон ва айрим қўшни давлатларга қарши сиёсий фитна. Биз NATO Эроннинг шимолий чегараларига яқинлашишига йўл қўймаймиз", — дея таъкидлади Велоятий.

У, шунингдек, илгари Туркия ва Озарбойжоннинг коридорга таҳдид қилишга уринишларига жавобан Эрон ҳарбийлари мамлакатнинг шимоли-ғарбида машғулотлар ўтказиб, бунга йўл қўймасликка тайёрлигини намойиш этганини эслатди.

Киритилди: 21:25 09.08.2025. Ўқилди: 931 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!