Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ривожланиш ва қуролланиш комиссияси собиқ котиби, бригада генерали Иброҳим Рустамий маълум қилди.
Генерал чоршанба куни Эрон оммавий ахборот воситаларига Исроилнинг Эронга зарба бериш таҳдиди фонида ядровий бўлмаган ҳарбий доктринани қайта кўриб чиқишга чақириқларини изоҳлар экан, "Бизда ядровий қуролдан сезиларли даражада устун бўлган қуролларимиз бор", деди. Ҳарбий раҳбар, шунингдек, бу қурол ҳақидаги маълумотлар қаттиқ сир тутилишини қўшимча қилди.