Бугун 1 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Хўрмуз бўғозини ёпиб қўйди

Эрон Хўрмуз бўғозини ёпиб қўйди

Дунё нефть савдосининг асосий артерияси бўлмиш Ҳормуз бўғозида кема қатнови тўхтатилди. Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ҳудуд орқали кемаларнинг ўтишига рухсат берилмаслигини маълум қилди.

Reuters агентлигининг хабар беришича, ИИҚК радиоалоқа орқали барча кемаларни огоҳлантирмоқда. Эрон расмийлари бу борада ҳали расмий баёнот бермаган бўлса-да, амалдаги тақиқ халқаро миқёсдаги энг муҳим энергия йўналишини фалаж қилди.

Ушбу бўғоз дунё нефт экспортининг асосий йўли ҳисобланади. У орқали Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ ва БАА нефти бошқа мамлакатларга етказилади.

Форс кўрфазидан дунё бозорларига етказиб бериладиган нефтнинг учдан бир қисми айнан ушбу бўғоз орқали ўтади. Эрон ушбу стратегик нуқтани ёпиш билан бир неча бор таҳдид қилган эди, ҳозирги вазият эса глобал энергия бозорида кескинликни янада ошириши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!