Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрон, Хитой ва Россия АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларига таъсир ўтказишни кучайтирди

Эрон, Хитой ва Россия АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларига таъсир ўтказишни кучайтирди

Эрон, Хитой ва Россия АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларига таъсир ўтказиш учун саъй-ҳаракатларини кучайтирди, деб огоҳлантирди Федерал қидирув бюроси.

АҚШнинг барча рақиблари сунъий интеллект тақдим этган янги имкониятлардан ўз мақсадлари учун фойдаланмоқда, деб ёзади The Hill.

Бу давлатлар Америка жамиятида бўлинишни янада кучайтиришга ва демократик жараёнлар ва институтларга ишончни сусайтиришга интилмоқда.

Хитой аллақачон Россия томонидан қўлланилган усуллардан, яъни ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтлар яратиш ва дезинформация тарқатишдан фойдаланмоқда. Россия эса сайловлар ҳалоллигига ва унинг натижаларига ишончни сусайтириш учун ҳукумат тизимларига кириш имконига эга агентларни сафарбар қилмоқда.

Киритилди: 21:16 11.05.2024. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!