Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрон ва Россия темир йўлларини боғламоқчи

Эрон ва Россия темир йўлларини боғламоқчи

Эрон темир йўллари бошқармаси директори Жаббор Али Закерий россиялик ҳамкасби Олег Белозеров билан учрашиб, ҳамкорликни ривожлантириш ва «Шимол-Жануб» йўлагини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув Тошкентда МДҲ давлатлари темир йўллари бўйича кенгаши йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Закерий Эрон ва Россия ўртасидаги сиёсий алоқалар энг юқори чўққида эканини, бундан бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш учун фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Унинг айтишича, «Шимол-Жануб» коридори икки давлат манфаатларига мос келади.

Белозеров унинг фикрига қўшилди ва Россия Рашт-Астара темир йўли қурилишини якунлаш бўйича аниқ қадамларни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

Киритилди: Бугун 17:52. Ўқилди: 475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!