Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон ва АҚШ ядровий музокараларнинг кейинги босқичи бўйича келишиб олди

Эрон ва АҚШ ядровий музокараларнинг кейинги босқичи бўйича келишиб олди

Эрон ва Қўшма Штатлар Умманда ядровий музокараларнинг кейинги босқичи бўйича қарорларни ўз пойтахтлари билан маслаҳатлашган ҳолда мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағайи бу ҳақда ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.

"Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги Маскатдаги музокаралар мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишув билан якунланди. Томонлар ўз позициялари ва талабларини баён қилиб, кейинги босқич музокаралари бўйича ўз пойтахтлари билан маслаҳатлашган ҳолда қарор қабул қилишга келишиб олдилар", деб ёзган у.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!