Бугун 3 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон ўз қурол-яроғини криптовалютада сотмоқчи

Эрон ўз қурол-яроғини криптовалютада сотмоқчи

Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

"Эрон Мудофаа вазирлигининг Экспорт маркази (Мindex) хорижий давлатларга замонавий қурол-аслаҳа етказиб бериш бўйича шартномаларни криптовалюта ва эрон риали орқали тўлаш шарти билан таклиф қилди. Шунингдек, идора бартер келишувлари тузишга ҳам тайёр", дея ёзмоқда нашр манбаларига таяниб.

FT'нинг қайд этишича, бу давлат даражасида стратегик ҳарбий техника экспорти учун криптовалютадан фойдаланишга тайёрлик очиқ эълон қилинган илк ҳолатлардан бири ҳисобланади. Эрон ҳукумати шу йўл билан Ғарб молиявий чекловларини четлаб ўтишга уринмоқда.

Мindex 30-35 та давлат билан ҳамкорлик қилаётганини билдиради. Экспорт қуроллари каталогига Emad баллистик ракеталари, Shahed дронлари, Shahid Soleimani синфидаги ҳарбий кемалар ва яқин масофали ҳаво мудофаа тизимлари киритилган. Шунингдек, енгил ўқотар қуроллар ва кемага қарши қанотли ракеталар ҳам таклиф этилади. Ғарб давлатлари ва БМТ маълумотларига кўра, бу қуролларнинг айримлари Яқин Шарқда Теҳрон қўллаб-қувватлаётган гуруҳлар томонидан ишлатилган.

"Анъанавий молиявий тизимлар орқали Эронга тўловларни амалга оширадиган томонлар АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг иккиламчи санкциялари остида қолиши мумкин. Аввалроқ АҚШ расмийлари Эронни нефт савдоси ва молиявий тармоқлар фаолияти учун криптовалютадан фойдаланишда айблаган эди", дейилади Financial Times мақоласида.

Киритилди: 21:18 02.01.2026. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!