Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг республика ҳудудига берган янги зарбаларидан сўнг Вашингтонни ҳарбий жиноятларда айблади.
Бу ҳақда вазирликнинг Telegram-каналида маълум қилинди.
«Ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни эрталаб АҚШ террорчи армияси томонидан мамлакатнинг жанубий қирғоқ вилоятларидаги бир нечта пунктларга ва шарқий вилоятларда муқаддас Машҳад шаҳрига олиб борувчи темир йўлдаги иккита кўприкка қилинган тажовузкор ҳужумларни кескин қоралайди. Бу, шубҳасиз, қўпол ҳарбий жиноят ҳисобланади», — дейилади баёнотда.
Вазирлик қайд этишича, «АҚШнинг сўнгги 48 соат ичида Эрон Ислом Республикасига қарши содир этган жиноий ҳаракатлари» АҚШ ва Эрон ўртасидаги меморандумнинг бузилиши, шунингдек, халқаро ҳуқуқ нормаларига зид ҳисобланади.