АҚШ Вашингтоннинг Теҳронга қарши тинимсиз тажовузкор риторикасига қарамай, Эрон музокараларга киришганини қадрлаши керак.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Эсмоил Бағай ижтимоий тармоқларда маълум қилган.
"Тўлиқ жиддийлик ва аниқ ҳушёрлик билан биз дипломатияга ҳақиқий имконият беряпмиз. Қўшма Штатлар ўзларининг агрессив риторикалари ҳукмрон бўлишига қарамай қабул қилинган бу қарорни қадрлаши керак. Биз олдиндан кўра олмаймиз... Биз башорат қилмаймиз...", - деб ёзди у.
Бағай сўзларига кўра, Эрон томони шанба кунги музокараларда Вашингтон позициясини баҳолаб, кейин жавоб бериш ниятида.