Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрон терма жамоаси аъзоси Европа гранди таркибига бориб қўшилади

Эрон терма жамоаси аъзоси Европа гранди таркибига бориб қўшилади

"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги ҳужумчи Меҳди Тареми билан шартнома имзоланганини тасдиқлади.

31 ёшли эронлик футболчи эркин агент сифатида "Порту"ни тарк этади ва янги мавсумдан бошлаб "нерадзуррилар" сафида ўйнайди.

“Ҳа, биз “Порту”дан Меҳди Таремини эркин агент сифатида ўз сафимизга қўшиб оламиз.

У ажойиб ўйинчи, у кўплаб голлар уради, биз бу келишувдан мамнунмиз", - дея Индзаги сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Меҳди Тареми 2020 йилда “аждарлар” сафига қўшилганидан бери “Порту” сафида барча мусобақаларда 178 та ўйинда майдонга тушиб, 88 та гол урди.

Киритилди: 09:36 05.05.2024. Ўқилди: 809 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!