АҚШ билан ядровий музокаралар раунди кейинга сурилганига қарамай, Теҳрон ядровий музокаралар бўйича адолатли ва мувозанатли келишувга эришиш учун ҳар қачонгидан ҳам қатъийроқ. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
Вазирнинг тушунтиришича, музокаралар логистик ва техник сабабларга кўра қолдирилган.
“Америкалик ва уммонлик ҳамкорларимиз билан биргаликда музокараларнинг тўртинчи раундини кейинга қолдиришга қарор қилдик”, деб ёзди у.
Арагчининг сўзларига кўра, Эроннинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда.
"Биз дипломатик йўл билан ечим топишга интилишда давом этамиз. Бундан ташқари, адолатли ва мувозанатли келишувга эришиш бўйича қатъиятимиз янада кучайди", - деди бошқарма бошлиғи.