Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) ҳисоботини сиёсийлаштирилган деб баҳолади ва эътироз билдирди.
"Эрон МАГАТЭга босим ўтказиш орқали фақат сиёсий мақсадларда тайёрланган ушбу ҳисоботнинг эълон қилинишидан афсусланишини билдирган ҳолда, унинг мазмунига ўз эътирозини билдиради," - дейилади баёнотда.
Вазирлик таъкидлашича, ҳисобот агентлик бош директори ваколатлари доирасидан ташқарига чиқади ва холислик тамойилларига зид.
"Эрон ҳарбий доктринасида ядро қуролларига ўрин йўқ," - дея қўшимча қилди ТИВ.