Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон сўзсиз таслим бўлиши керак — АҚШ президенти

Эрон сўзсиз таслим бўлиши керак — АҚШ президенти

Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Эрон ҳақида кетма-кет бир нечта пост жойлаштирди.

"Энди биз Эрон осмонини бутунлай ва тўлиқ назорат қиляпмиз. Эронда яхши кузатув тизимлари ва бошқа мудофаа ускуналари бор эди, улар жуда кўп эди. Лекин улар АҚШ яратган, лойиҳалаштирган ва ишлаб чиқарганлар билан таққослаганда ҳеч нарса эмас. Ҳеч ким буни Америкадан яхшироқ қила олмайди!", — деб ёзди АҚШ раҳбари.

Трамп Теҳрондан" сўзсиз таслим бўлишни" талаб қилди. Бундан ташқари, АҚШ Эрон олий раҳбари Али Хоминаий қаердалигини яхши билишини таъкидлади.

"Биз “Олий раҳбар” деб аталувчи шахс қаерда яширинганини аниқ биламиз. У биз учун осон нишон, лекин у омонликда. Биз уни ушламоқчи (ўлдирмоқчи!) эмасмиз, ҳеч бўлмаганда ҳозирча. Лекин биз тинч аҳоли ёки америкалик аскарларга қарата ракета отилишини истамаймиз. Сабр-тоқатимиз тўлиб бормоқда. Сўзсиз капитулясия (таслим бўлиш)!", — деб ёзди Қўшма Штатлар президенти кейинги постида.

Киритилди: 23:13 17.06.2025. Ўқилди: 955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!