Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон: сув омборларининг 67% бўш, 15 вилоятда эса октябрда ёмғир тушмаган

Эрон: сув омборларининг 67% бўш, 15 вилоятда эса октябрда ёмғир тушмаган

Эронда сув омборларининг 67 фоизи бўш, 15 вилоятда эса октябр ойида ёмғир кузатилмаган. Эрон сув таъминоти ва канализация бошқармаси бош директори Али Сейидзода мамлакатда кучли қурғоқчилик бўлаётганини маълум қилди. Октябрь ойида мамлакат бўйлаб фақат 2,2 миллиметр ёмғир тушган. Бир йил аввал эса шу даврда 13 миллиметр ёмғир бўлган. Шунингдек, кўп йиллик меъёрга нисбатан ёмғир миқдори 77 фоизга, ўтган йилга нисбатан эса 83 фоизга камайган. Қувур тизимларида сув йўқотишлари тахминан 15 фоизни ташкил қилади, сувни тежовчи ускуналар эса истеъмолни 30 фоизгача камайтириши мумкин. Янги чора-тадбирлар доирасида сувдан ортиқча фойдаланган мижозлар учун юқори тарифлар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Киритилди: 15:11 05.11.2025. Ўқилди: 465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!