Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрон суди АҚШни 2010 йилдаги "террор ҳужуми" учун 170 миллион доллар тўлашга мажбур қилди

Эрон суди АҚШни 2010 йилдаги "террор ҳужуми" учун 170 миллион доллар тўлашга мажбур қилди

Эрон суди АҚШ ҳукумати ва расмийларини 2010 йилда Эрон жануби-шарқидаги Чабаҳор порт шаҳрида содир этилган "террор ҳужуми"да ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига 170 миллион доллар товон пули тўлашга мажбур қилди.

Эрон адлия тизимининг Mizan ахборот агентлиги якшанба куни тинглов санасини аниқламай туриб хабар беришича, бу қарор Теҳрон халқаро судининг 55-бўлими томонидан олти киши, жумладан, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва ҳужумдан омон қолганлар томонидан берилган даъво аризаси асосида қабул қилинган.

Мизан маълумотларига кўра, 2010 йилнинг декабрь ойи ўрталарида Чабаҳордаги масжид олдида мотам маросимига йиғилган оломонга худкуш томонидан уюштирилган ҳужумда жами 39 киши ҳалок бўлган ва 70 киши яраланган.

Қайд этилишича, Эрон суди АҚШ ҳукумати ва расмийларини терактга алоқадор деб топди, чунки улар ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган "Жундаллоҳ" террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлаган.

Суд ҳукмига кўра, АҚШ даъвогарларга етказилган моддий ва маънавий зарар учун 74 миллион доллар, шунингдек, 96 миллион доллар жарима тўлаши шарт.

Бу АҚШ ҳукуматини Чобаҳордаги ҳужумга алоқадорликда айбдор деб топувчи иккинчи суд қароридир. 2023 йилда 93 нафар қурбонлар ва ҳалок бўлганларнинг қариндошлари даъвосини кўриб чиқиб, суд АҚШ ҳукуматини 2,66 миллиард доллар товон тўлашга мажбур қилди.

Киритилди: Бугун 10:31. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!