Бугун 27 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эрон шарқидаги "муҳим объект"га ҳужум қилмоқчи бўлган террорчилар йўқ қилинди

Эрон шарқидаги "муҳим объект"га  ҳужум қилмоқчи бўлган террорчилар йўқ қилинди

Эрон разведкаси мамлакат жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон вилоятида террорчилик гуруҳини зарарсизлантирди.

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, разведка кучлари ва қуролланган шахслар ўртасида бир неча соат давом этган қарама-қаршилик натижасида олти нафар террорчи зарарсизлантирилган, икки нафари тириклайин қўлга олинган. Операция чоғида икки зобит ва бир полициячи ҳам яраланган.

Террорчилар Эрон фуқаролари эмаслиги аниқланган.

Агентлик қайд этишича, террорчи гуруҳ Эрон шарқидаги “муҳим объект”га ҳужум қилишни режалаштирган.

Киритилди: 08:30 24.08.2025. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!