18 июн туни Эрон ҳудудидан учирилган бир нечта ракеталарнинг Исроил ҳудудига қўлаш натижасида ёнғинлар чиққан, бир бино зарар кўрган. Исроилнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракета ҳужумини тўлиқ бартараф этолмагани қайд этилди.
Исроил ҳарбий радиоси маълумотларига кўра, айрим манбаларда бир неча Эрон ракеталари Исроил ҳудудига етиб келгани айтилади.
Радио ракеталарнинг аниқ қаерга қўлгани ҳақида маълумот бермаган, аммо Israel Hayom газетаси дастлабки маълумотларга кўра, камида икки ракета Қуддус атрофида ва Тел-Авив яқинидаги Sharon ҳудудида қўлганини хабар қилмоқда.
12-канал эса Эрон ҳужуми натижасида Исроил марказий қисмидаги бир бино зарар кўрганини, шунингдек, ёнғин ўчириш хизматлари 20 дан ортиқ транспорт воситасидаги ёнғинни бартараф этганини билдирмоқда.
Шунингдек, ракеталарнинг қолдиқлари мамлакат шимолидаги бир бинога тушгани, очиқ жойларда эса ракеталар ёки уларнинг бўлаклари тушиши сабабли кўплаб ёнғинлар чиққанини маълум қилмоқда.