Бу ҳақда Эроннинг Мактабларни таъмирлаш, ривожлантириш ва жиҳозлаш бўйича миллий ташкилот раҳбари Реза Хонмуҳаммадий SNNTV телеканалида эълон қилди.
Хонмуҳаммадийнинг сўзларига кўра, президент 30 октябр куни қурилиш саноати вакиллари ва донорлар билан учрашувда ўз ойлигидан тушаётган маблағларнинг бир қисмини мактаб қурилишига сарфлашга ваъда берган. Расмий депозит варақаси билан тасдиқланганидек, пулларни ўтказиш 1 ноябрь куни амалга оширилган.