Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрон президенти Исроилга қилинган ҳужумга изоҳ берди

Эрон президенти Исроилга қилинган ҳужумга изоҳ берди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Теҳрон уруш қидирмаётганини, балки ҳар қандай таҳдидга қатъий қаршилик кўрсатаётганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Пезешкиён Эрон Исроилнинг ҳаракатларига қонуний ҳуқуқлар асосида жавоб берганини таъкидлаган.

“Исроилнинг қонунбузарликларига қонунга мувофиқ ва Эрон ҳамда минтақа тинчлиги ва хавфсизлиги учун қатъий жавоб берилди. Бу қадамлар Эрон манфаатлари ва фуқароларини ҳимоя қилиш учун қилинган. Нетаньяху билиши керак-ки, Эрон уруш қидирмаяпти, балки ҳар қандай таҳдидга қатъий қаршилик кўрсатмоқда, бу бизнинг кучимизнинг бир қисмидир”, деб ёзди Эрон етакчиси Х саҳифасида.

Пезешкиён, шунингдек, Исроилни Эрон билан зиддиятга бормасликка чақирган.

Киритилди: 11:27 02.10.2024. Ўқилди: 1622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!