Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон президенти АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатларини огоҳлантирди

Эрон президенти АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатларини огоҳлантирди

Масъуд Пизишкиён қўшни давлатларни яна бир бор Қўшма Штатлар уларнинг ҳудудидан ҳужумлар учун фойдаланишига йўл қўймасликка чқирди

"Биз Эрон олдиндан огоҳлантирмасдан ҳужум қилмаслигини кўп марта айтганмиз, аммо инфратузилмамиз ёки иқтисодий марказларимиз нишонга олинса, биз қаттиқ жавоб қайтарамиз. Минтақа мамлакатларига қарата айтаман: агар тараққиёт ва хавфсизликни истасангиз, душманларимизга сизнинг ҳудудларингиздан туриб уруш олиб боришига йўл қўйманг", — деди президент.

Масъуд Пизишкиён аввал ҳам қўшни давлатларга шундай огоҳлантириш билан чиққан эди. 25 март куни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Қўшма Штатлардан узоқлашишга чақирганди.

Киритилди: Бугун 16:35. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!